🔴 Президент 852 нафар маҳкумни афв этди: уларнинг 375 нафари — ёшлар Ўтган йили афв этилганлар 523 нафар эди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар шахсни афв этди. Фармонга кўра, 604 нафар шахс жазодан тўлиқ озод қилинди, 115 нафари шартли равишда озод этилди. 52 нафар шахснинг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди, яна 81 нафарининг қамоқ муддати қисқартирилди. Афв этилганлар орасида 375 нафар ёш, 49 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак ва 7 нафар чет эл фуқароси бор. Шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс ҳам афв этилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X