🔴Саида Мирзиёева Коммунистик партия музейида Пекинга ташрифи доирасида Администрация раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига борди. «Музей залларида Хитой қанчалик мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтгани, шу давр ичида қандай улкан ўзгаришларга эришганини чуқур ҳис этасиз», — деб ёзди у, бу ҳақидаги видео изоҳига. Саида Мирзиёева Пекинда қатор муҳим амалдорлар, жумладан, Хитой ташқи ишлар вазири, ХКП Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ван И билан учрашган. Музокараларда Ўзбекистон–Хитой стратегик шериклигини янада ривожлантириш, савдо, инвестициялар ва халқаро масалалар муҳокама қилинган. «Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, олдимизда кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда», — деб ёзди Саида Мирзиёева учрашувдан сўнг. Унинг таъкидлашича, томонлар савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги учрашув бўйича батафсилроқ маълумот берди. Унга кўра, Ван И Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш, савдо ва инвестициялар, энергетика ва минерал ресурслар, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, сунъий интеллект ва қайта тикланувчи энергетика каби янги соҳаларда шерикликни кенгайтиришни таклиф қилган. Хитой томонининг маълум қилишича, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Хитой билан қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва технологиялар, минерал ресурслар, таълим ҳамда рақамли иқтисодиёт бўйича амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирган. Шунингдек, Хитойнинг камбағалликни қисқартириш тажрибасини ўрганиш масаласи ҳам тилга олинган. Музокараларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Ван И эса Хитой Ўзбекистонни «ишончли ва таяниш мумкин бўлган ҳамкор» деб билишини билдирган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.4%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 42 minutes ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 27 Aug 2026, 06:26 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.