Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 36 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴1 сентябрдан давлат боғчалари учун тўловлар ошади 1 сентябрдан давлат боғчалари учун ота-оналар тўлови ошади. Энди боғча пули базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) боғланади. Вазирлар Маҳкамасининг 24 августдаги ВМ–456-сон қарори билан шу тартиб жорий этилди. 1 сентябрдан БҲМ 412 минг сўмдан 440 минг сўмга ошади. Бу қарийб 6,8 фоиз ўсиш дегани. Масалан, энг кўп учрайдиган 9 соатлик гуруҳ учун ҳозир: - Тошкент шаҳрида — 272 минг сўм; - вилоят марказларида — 263 минг сўм; - туман марказларида — 178 минг сўм; - қишлоқ ва бошқа ҳудудларда — 125 минг сўм тўланади. БҲМ 440 минг сўм бўлгач, ҳисоб-китоб бўйича бу тўловлар тахминан: - Тошкентда — 290,5 минг сўмга; - вилоят марказларида — 280,9 минг сўмга; - туман марказларида — 190,1 минг сўмга; - қишлоқ жойларда — 133,5 минг сўмга етиши мумкин. Яъни 9 соатлик боғча учун ойлик тўлов ҳудудга қараб 8,5 минг сўмдан 18,5 минг сўмгача кўпайиши кутилмоқда. Муҳим ўзгариш шундаки, аввал боғча пули алоҳида белгиланган сумма бўйича тўланган бўлса, энди БҲМ ошган сари боғча тўлови ҳам ўзгариб боради. Бир оиладан икки ва ундан ортиқ бола давлат боғчасига қатнаса, улар учун амалдаги имтиёзли тарифлар сақланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K26 Aug 10:4114 Nov 04:1610.3K26 Aug 10:41: 0 views14 Nov 04:16: 10,300 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
26 Aug 2026, 10:410
14 Nov 2026, 04:1610.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.