🔴Жаҳон банки Ўзбекистонга газ сизиб чиқишини тўхтатиш учун $10,6 млн грант беради ✔️Носозлик туфайли Ўзбекистонда 35 млн куб метргача газ йўқотилмоқда Энди қишда газ бўладими? Ўзбекистонда қиш келиши билан газ масаласи яна кун тартибига чиқади. Босим пасайиши, айрим ҳудудларда газ таъминотидаги узилишлар ва импорт ҳажмининг ошиши муҳокама қилинади. Жаҳон банки Ўзбекистондаги газ сизиб чиқишларини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади. Маблағнинг асосий қисми «Ўзтрансгаз» тизимидаги носозликларни таъмирлашга сарфланади. Жаҳон банки кўмагида ўтказилган ўрганишларда мамлакат бўйлаб «Ўзтрансгаз» объектларининг 1000 дан ортиқ нуқтасида газ сизиб чиқиши аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу носозликлар туфайли 35 млн куб метргача газ йўқотилмоқда. Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X