🔴Марказий Осиёнинг ҳар бешинчи гектари деградацияга учраган ✔️Ўзбекистонда вазият қандай? Марказий Осиёда 80 миллион гектардан ортиқ ер деградацияга учраган. Бу минтақа ҳудудининг қарийб 20 фоизи, яъни содда айтганда, ҳар бешинчи гектар ер дегани. Майдон жиҳатидан бу қарийб тўртта Қирғизистон ҳудудига тенг. Бу рақам Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтаётган БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси томонларининг 17-конференцияси — COP17 фонида яна кун тартибига чиқди. Марказий Осиёда ер деградацияси бир вақтнинг ўзида бир нечта муаммо билан боғлиқ: сув танқислиги, тупроқ шўрланиши, эрозия, яйловларнинг камайиши ва иқлим ўзгариши. FAO маълумотига кўра, Ўзбекистондаги 25,6 млн гектар яйловнинг 2,5 млн гектари деградацияга учраган. Яна қарийб 6 млн гектарда ўсимлик қоплами йўқолган. 2024 йилдаги расмий маълумотларда мамлакатда 3 млн гектар яйлов ва қишлоқ хўжалиги ерлари деградацияга учрагани, қарийб 2 млн гектар ер турли даражада шўрлангани қайд этилган эди. COP17да ер деградацияси иқтисодий хавфсизлик, миграция ва ижтимоий барқарорлик билан ҳам боғлаб муҳокама қилинмоқда. 24 август куни ўтказилган алоҳида вазирлар тадбирида деградация ва қурғоқчиликнинг аҳоли кўчиши, хавфсизлик ва барқарорликка таъсири кўриб чиқилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X