Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 39 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

23 миллион сўмдан ортиқ: энг сердаромад битирувчилар қайси ОТМда? Ўзбекистонда қайси олийгоҳ битирувчилари кўпроқ даромад олиши маълум қилинди. “Битирувчилар сифати индекси” платформаси маълумотларига кўра, 2025 йил июлидан 2026 йил июнигача битирувчиларнинг республика бўйича ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этган. Энг юқори кўрсаткич Тошкентдаги С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали битирувчиларида қайд этилган — 23,4 млн сўм. Бу республика бўйича ўртача кўрсаткичдан қарийб 5 баробар кўп. Кейинги ўринларда: - Инҳа университети — 12,6 млн сўм; - Тошкент халқаро Вестминстер университети — 12,5 млн сўм; - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 10,6 млн сўм; - Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 10,3 млн сўм; - Тошкент ахборот технологиялари университети — 9,4 млн сўм; - Сингапур Менежментни ривожлантириш институти — 9,3 млн сўм; - Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали — 9 млн сўм; - Тошкент давлат юридик университети — 8,4 млн сўм; - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 8,1 млн сўм. Йўналишлар кесимида эса энг юқори ўртача даромад ижод ва спорт соҳаларида — 6,33 млн сўм. Амалий фанлар битирувчилари ўртача 5,5 млн, ижтимоий-гуманитар йўналишдагилар 4,61 млн, тиббиёт битирувчилари эса 4,43 млн сўм расмий даромад олган. Муҳим жиҳати, рейтингда фақат расман қайд этилган даромадлар ҳисобга олинган. Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги раҳбариятининг изоҳлашича, индексни аниқлашда битирувчининг маоши у яшайдиган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан ҳам солиштирилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K26 Aug 05:5914 Nov 04:167.1K26 Aug 05:59: 0 views14 Nov 04:16: 7,120 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
26 Aug 2026, 05:590
14 Nov 2026, 04:167.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.