🔴АҚШ ва Ўзбекистон: 35 миллиард долларлик режа ва стратегик манфаат 35 миллиард долларлик иқтисодий ҳамкорлик, критик минераллар, янги транспорт йўлаклари ва Америка гигантларининг Ўзбекистонга қизиқиши. Вашингтонда эса Тошкентни Марказий Осиё сиёсатининг асосий таянчига айлантириш ҳақида гаплар янграмоқда. Нега айнан Ўзбекистон? АҚШ бу ерда нимани кўряпти ва бу яқинлашув Тошкентга нима беради? Қарийб 40 миллион аҳоли, тез ўсаётган иқтисодиёт ва Хитой, Россия, Афғонистон ҳамда Каспий йўналишлари ўртасидаги стратегик жойлашув Ўзбекистонни катта давлатлар манфаатлари кесишадиган муҳим нуқтага айлантирмоқда. Энди масала Ўзбекистон ким томонни танлашида эмас, балки кучайиб бораётган бу қизиқишдан ўз манфаати учун қандай фойдаланишида. Батафсил… Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X