Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

20 минг хонадонга шамолдан электр: Бўстонлиқда $28 млнлик станция ишга тушди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватга эга “Чорбоғ” шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди. Янги станция йилига 50 млн кВт·соатгача электр ишлаб чиқариб, қарийб 20 минг хонадоннинг йиллик эҳтиёжини таъминлаши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ахборот хизмати. 20 август куни очилган станция Бурчмулла ҳудудида жойлашган. Унда ҳар бири 5 МВт қувватли тўртта шамол турбинаси ўрнатилган. Лойиҳа тўлиқ Хитой ҳукумати ажратган 28 млн долларлик беғараз грант ҳисобидан амалга оширилди. Бош пудратчи сифатида Хитойнинг TBEA компанияси ишлаган, технологик ускуналар ҳам Хитойдан етказилган. Станциянинг яна бир қизиқ жиҳати — у шамол тезлигига қараб автоматик бошқарилади. Шамол тезлиги секундига 3 метрга етганда генераторлар ишга тушади, 22 метрга етганда эса хавфсизлик мақсадида автоматик тўхтайди. Электр ишлаб чиқариш жараёни деярли инсон аралашувисиз бошқарилади. Лойиҳа қурилиши 2025 йил 30 июлда бошланган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, станция ишлаши ҳисобига йилига тахминан 811 минг куб метр табиий газ ёки 3 150 тонна кўмирни тежаш имкони пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, электр ишлаб чиқаришда ёқилғи сарфини ва атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини камайтиришга хизмат қилади. Бўстонлиқ шамол энергетикаси учун тасодифий ҳудуд эмас. 2017 йилда айнан шу туманда Ўзбекистондаги илк пилот шамол энергетика қурилмаларидан бири — 750 кВт қувватли ускуна ишга туширилган. Янги 20 МВтлик станция ана шу тажрибанинг анча йирик босқичга олиб чиқилган давоми ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда сўнгги йилларда жами 5,6 ГВт қувватли йирик қуёш ва шамол станциялари фойдаланишга топширилиб, “яшил” энергетиканинг умумий генерациядаги улуши 30 фоизга етган. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 54 фоизга чиқариш режалаштирилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K23 Aug 07:5614 Nov 04:1611.3K23 Aug 07:56: 0 views14 Nov 04:16: 11,300 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
23 Aug 2026, 07:560
14 Nov 2026, 04:1611.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.