Қозоғистондаги ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Авария 22 август куни соат 06:47 да «Қорабутак — Қизилўрда — Чимкент» автомобиль йўлининг 1831–1836-километрлари оралиғида, Бирқазан ҳудудида содир бўлган. Nexia-2 енгил автомобили КамАЗ юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида Nexia-2 салонида бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, масъул вазирлик ва идоралар иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозир ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон ФВВ ходимлари Қозоғистон томони билан доимий алоқада бўлиб, авария сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X