🔴Тошкент ҳокими, вазирлар, Комил Алламжонов ва Президент маслаҳатчилари ✔️Ўнлаб амалдорларга давлат мукофотлари берилди Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар вакилларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мукофотланганлар орасида юқори лавозимли давлат амалдорлари, вазирлар, вилоят ҳокимлари ва Президент Администрацияси вакиллари бор. Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков, Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Шу мукофот Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулло Хурсановга ҳам берилди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва Навоий кон-металлургия комбинати раиси Қувондиқ Санақулов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Комил Алламжонов ҳам давлат мукофотига сазовор бўлди. Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси ва Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили бўлган Алламжонов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу орден билан, шунингдек: Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тамила Алиева; Президент матбуот котиби Шерзод Асадов; инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов; Президент маслаҳатчилари Музаффар Комилов, Мансурбек Оллоёров ва Обид Ҳакимов; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Дмитрий Ли; Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов; «Ўзавтосаноат» раиси Улуғбек Розуқулов; Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев тақдирланган. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Фариддин Насриев «Мардлик» ордени, ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов эса «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган. Фармон билан саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маҳалла тизими ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган юзлаб ходимларга ҳам давлат мукофотлари берилди. БАТАФСИЛ РЎЙХАТ Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X