Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Ташқи дипломатиядаги шармандалик ёхуд Хайриддин Султон фильми ортидаги мажоролар 🎥Батафсил видео Беларусдаги кино тадбири билан боғлиқ ҳолатда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўнғироқ бўлиб, мукофотни хусусий «Амир Темур»га эмас, давлат лойиҳаси деб кўрилган "Донна Мария"га бериш масаласи кўтарилган. Бу ҳақда фильмнинг МДҲ давлатларидаги дистрибьютори, кинорежиссёр Элдор Юлдашев Uzdiplomat’га берган интервьюсида гапириб берди. Гап Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан яратилган икки кино лойиҳаси ўртасидаги рақобат ҳақида кетмоқда. Улардан бири — хусусий «Амир Темур», иккинчиси эса давлат буюртмаси асосида суратга олинган, спичрайтер Хайриддин Султон сценарийси асосидаги «Улуғ Амир ва Донна Мария» фильми. Элдор Юлдашевнинг айтишича, оддий ижодий рақобат сифатида қабул қилиниши керак бўлган вазият Кинематография агентлигининг аввалги раҳбарияти даврида бошқача тус олган. «Рақобатдан қўрқиш керак эмас-ку. Лекин негадир ўша эски раҳбарият бизга рақобатчи деб қаради. Сунъий тўсиқлар бўлди — республика ичида ҳам, бошқа давлатларда ҳам», — дейди Элдор Юлдашев. Юлдашев бундай тўсиқларга мисол сифатида Беларусдаги «Лістапад» кинофестивалида юз берган воқеани келтиради. Унинг айтишича, фестивалга Ўзбекистон томонидан «Улуғ Амир ва Донна Мария» ҳамда яна учта давлат фильми юборилган. Аммо улар саралаш босқичидан ўта олмаган. Хусусий «Амир Темур» эса саралашдан ўтиб, асосий танловга кирган. Юлдашевнинг иддаосига кўра, айнан шундан кейин хусусий фильмнинг муваффақиятига нисбатан эътирозлар бошланган ва масала Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасигача етиб борган. «Улар хафа бўлди. Ташқи ишлар вазирлигига эътирозномалар ёзди. Ташқи ишлар вазирлиги элчига топшириқ юборди. Элчимиз фестиваль дирекциясига борди», — дея воқеани эслайди кинорежиссёр. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар фестивалда ҳам эътиборсиз қолмаган. Хорижий журналистлар ундан «Нима учун давлат сизларга қарши?» деб сўрай бошлаган. Юлдашев бу вазиятни Ўзбекистон киноси имижига зарар етказган “шармандали”, ҳолат сифатида баҳолайди. Кинорежиссёрнинг айтишича, тўсиқлар фақат халқаро фестиваль билан чекланмаган. «Амир Темур» Ўзбекистон кинотеатрларида бир ярим ой давомида прокатда турган. Юлдашев буни фильмга томошабин қизиқиши бўлганининг кўрсаткичи деб ҳисоблайди. Аммо шунга қарамай, унинг айтишича, рейтингбоп телеканаллар фильм ҳақида репортаж тайёрламаган ва ижодкорларни кўрсатувларга таклиф қилмаган. Юлдашевнинг иддаосига кўра, Zo‘r TV, Sevimli, MY5 ва Milliy каби хусусий телеканалларга ҳам фильмни ёритмаслик бўйича оғзаки кўрсатма берилган. Элдор Юлдашев яна бир ҳолатни эслайди. «Амир Темур» ижодкорлари фильм бўйича матбуот анжумани ташкил қилган, аммо таклиф этилган журналистларнинг катта қисми тадбирга келмаган. «Пресс-конференция қилганмиз. Пресс-конференцияга таклиф этилган журналистларнинг 90 фоизи келмади. Ўша куни аниқласак, тепадан топшириқ бўлган. Тавсиявий характерга эга топшириқ бўлган. Шунинг учун пресс-конференциямиз тор доирада ўтди», — дейди у. Шундай қилиб, Элдор Юлдашев хусусий «Амир Темур» фильмининг давлат буюртмаси асосида ишланган «Улуғ Амир ва Донна Мария»га рақобатчи бўлиб қолиши унинг йўлида сунъий тўсиқлар пайдо бўлишига сабаб бўлганини иддао қилмоқда. Юлдашев бу муаммони алоҳида шахслардан кўра кино соҳасида шаклланган бошқарув тизими билан боғлайди. «Сабаб тизимда. Лекин барибир умид қиламиз: ҳозир тизим ўзгарса, янги раҳбарият янги ғоялар, янги дунёқараш билан келса, бундай муаммолар ҳам балки бўлмайди», — дейди кинорежиссёр. Таҳририятдан: Uzdiplomat ушбу баёнотлар юзасидан тегишли идораларнинг муносабатини ҳам беришга тайёр. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K22 Aug 07:0614 Nov 04:167.9K22 Aug 07:06: 0 views14 Nov 04:16: 7,930 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
22 Aug 2026, 07:060
14 Nov 2026, 04:167.9K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.