Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴«Бизни ҳеч ким эшитмаяпти» ✔️Фозилов мулклари сотилаяпти. У ишлатган 500 дан ортиқ ишчи эса ҳалигача ойликларини ололмай сарсон Тошкент шаҳри Миробод туманидаги кўп тармоқли тиббиёт мажмуаси қурилишида ишлаган бир гуруҳ ишчилар 2025 йил октябрь ва ноябрь ойлари учун меҳнат ҳақини ҳалигача тўлиқ ололмаганини билдириб, Uzdiplomat таҳририятига мурожаат қилди. Мурожаатда гап бош пудратчиси Enter Engineering PTE LTD бўлган тиббиёт мажмуаси ҳақида бормоқда. Ишчиларнинг айтишича, улар объектга субпудратчи ташкилот орқали жалб қилинган. Иш ҳақи бир неча ойлаб кечиккан. 2026 йил 22 майда фақат 2025 йил сентябрь ойи учун тўлов амалга оширилган, аммо октябрь ва ноябрь учун иш ҳақи 21 август ҳолатигача берилмаган. «Биз жанжал ёки низони кучайтиришни истамаймиз. Фақат ҳалол меҳнат қилиб топган иш ҳақимизни олишни хоҳлаймиз», — дейилади таҳририятга келиб тушган мурожаатда. Эслатиб ўтамиз, Миробод туманидаги ушбу тиббиёт мажмуаси қурилиши билан боғлиқ иш ҳақи муаммоси 2026 йил бошидаёқ давлат идоралари эътиборига тушгани маълум бўлганди. 20 январь куни Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган. Ўша пайтда объектда ишлаган фуқароларга жами 843 млн сўм иш ҳақи тўланмагани расман тасдиқланган. Инспекция ишчилар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида судларга тегишли даъво аризалари киритган. Шунингдек, Tashkent International Medical Center МЧЖда иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан алоҳида текширув тайинланган. Ишчиларнинг таҳририятга ҳозирги мурожаатига қараганда, айрим ходимлар ҳануз тўлиқ ойлик ололмаяпти. Манбаларда Enter Engineering, Eriell Group ва Saneg компаниялари гуруҳининг 38,7 минг нафар ходим олдидаги иш ҳақи бўйича қарзи 131 млн долларга етгани айтилган. Молиявий барқарорликни тиклаш учун гуруҳнинг бир қатор номутахассислик активларини сотиб, тушган маблағларни биринчи навбатда иш ҳақи қарзларини қоплашга йўналтириш белгиланган. Сотилиши кўзда тутилган активлар орасида Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 8-уйдаги Tashkent International Medical Center кўп тармоқли тиббиёт мажмуаси биноси ҳам бор. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K21 Aug 12:3114 Nov 04:169.1K21 Aug 12:31: 0 views14 Nov 04:16: 9,140 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
21 Aug 2026, 12:310
14 Nov 2026, 04:169.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.