Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Трамп Эронни иқтисодий изоляция қилишни кучайтирмоқчи ✔️ Бу Ўзбекистон учун қандай хавф туғдиради? АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан иқтисодий босимни кескин кучайтириш ва Теҳронни қўллаб-қувватлаётган давлатлар ҳамда компанияларга қарши чоралар кўриш билан таҳдид қилди. Бу сиёсат Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистоннинг Эрон орқали ўтадиган савдо ва транзит йўлларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда The Times of Central Asia ёзмоқда. Трамп Эронга «ҳар қандай турдаги иқтисодий ёрдам» кўрсатган мамлакатлар жиддий иқтисодий оқибатларга дуч келишини билдирган. АҚШ молия вазири Скотт Бессент эса Вашингтон Эронга қарши «тарихдаги энг қаттиқ санкциялар»ни тайёрлаётганини айтди. Янги чораларнинг аниқ механизмлари ҳозирча эълон қилинмаган, батафсил маълумот келаси ҳафта берилиши кутилмоқда. Бу вазият Ўзбекистон учун, аввало, логистика нуқтаи назаридан муҳим. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Яқин Шарқдаги беқарорлик сабаб ташқи савдо ва логистика занжирларида жиддий узилишлар юз берса, мамлакат иқтисодиётининг эҳтимолий йўқотишлари 1–1,5 млрд доллар, яъни ЯИМнинг тахминан 0,7–1 фоизига етиши мумкин. 2025 йилда Ўзбекистон импортининг қарийб 9 фоизи, олтинни ҳисобга олмаган экспортнинг эса 10 фоизи Эрон ҳудуди орқали ўтган. Шу боис Тошкент сўнгги кунларда Теҳрон билан транспорт ва транзит масалалари бўйича фаол музокаралар ўтказди. 17 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳамид Қанбари билан учрашиб, амалдаги транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва юк ташиш ҳажмини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди. 18 августда эса Ўзбекистон делегацияси Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқ билан музокара ўтказди. Унда халқаро транспорт коридорлари, логистика йўналишлари ва юк ташиш учун қулай шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмагани учун Эрон йўналиши мамлакатга Форс кўрфази ва Ҳинд океани портларига чиқиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан, Вашингтоннинг Теҳронни янада иқтисодий изоляция қилиш сиёсати фақат Ўзбекистон–Эрон савдосига эмас, балки транзит, банк ҳисоб-китоблари, ташувчилар ва Эрон орқали учинчи давлатларга чиқадиган экспорт занжирларига ҳам қўшимча хавф туғдириши мумкин. Айни пайтда Трампнинг таҳдиди Ўзбекистонга қарши санкциялар жорий этилади дегани эмас. Вашингтон ҳозирча янги чекловларнинг аниқ доираси ва қайси операциялар ёки давлатларга татбиқ этилишини очиқламаган. Бироқ иккиламчи санкциялар хавфи банклар ва хусусий компанияларни Эрон билан боғлиқ айрим операциялардан ихтиёрий равишда чекинишга мажбур қилиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K21 Aug 08:2614 Nov 04:168.7K21 Aug 08:26: 0 views14 Nov 04:16: 8,680 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
21 Aug 2026, 08:260
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.