Тошкент ҳокимлиги дизайн-кодни жорий этишдаги камчиликларни тан олди Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорларнинг кўплаб эътирозларидан сўнг пойтахтда дизайн-кодни жорий этиш ёндашувини қайта кўриб чиқди. Энди асосий эътибор талабларни тушунтириш, бизнес билан очиқ мулоқот қилиш ва муаммоларни индивидуал тартибда ҳал этишга қаратилади. Ҳокимлик ўтказган сўров натижасида дизайн-код талаблари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва бажарилиши керак бўлган ишлар кетма-кетлиги барча тадбиркорларга ҳам ўз вақтида ва етарлича тушунтирилмагани аниқланган. Шаҳар маъмурияти ушбу эътирозларни асосли деб топган. 11 майдан 26 июлгача дизайн-код бўйича ишлар Тошкентдаги 56 та кўчада 3 228 та бизнес субъектини қамраб олган. Ҳозирга қадар 509 тадбиркор бино фасадини янгилаган, яна 2 627 та объектда ишлар давом этмоқда. Дизайн-код атрофидаги баҳслар йил бошидан буён давом этмоқда. Айрим тадбиркорлар пешлавҳалар мажбуран ечиб ташлангани, дизайн талаблари бир неча бор ўзгаргани ва фасадларни қайта жиҳозлаш катта харажат талаб қилаётганини айтган. Ҳатто талабга риоя қилмаган бизнесни электр тармоғидан узиш билан таҳдид қилингани ҳақида шикоятлар ҳам бўлган. Бизнес-омбудсман ҳам 17 февралда қабул қилинган дизайн-кодга оид қарорнинг айрим нормаларини танқид қилган. Хусусан, тадбиркорликка таъсир қилувчи ҳужжат Бизнес-омбудсман билан келишилмагани, “нейтрал” ёки “паст тўйинган” ранг каби талаблар учун аниқ ҳуқуқий мезонлар белгиланмагани кўрсатилган. Дизайн-код Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 2026 йил 17 февралда тасдиқланган ва 17 майдан кучга кирган. У нафақат реклама ва пешлавҳаларни, балки фасадлар, ёзги айвонлар, кўча мебеллари, навигация, ободонлаштириш ва бошқа шаҳар дизайни элементларини ҳам тартибга солади. 30 июль куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам Тошкентда дизайн-код қандай амалга оширилаётганини танқид қилган ва шаҳар ташқи қиёфасидаги тартибсизликларга эътибор қаратган эди. Энди ҳокимлик дизайн-кодни жорий этишда маъмурий босимдан кўра тушунтириш ва тадбиркор билан келишган ҳолда ишлаш устувор бўлишини билдирмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 21 Aug 2026, 06:12 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.