Тимур Исмаилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари бўлди Полковник Тимур Камалатдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2024 йил январидан буён Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди. Унга қадар ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Тимур Исмаилов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. 2019 йилдан ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган. Эслатиб ўтамиз, бу лавозимда аввал генерал-майор Рустам Жўраев ишлаган. У 18 июл куни Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланган ва генерал-лейтенант махсус унвонини олган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X