#Real_Ozbekiston 🔴Қарши–Шаҳрисабз йўлида янги муаммо: сув ўтказиш учун қўйилган шланглар ҳозирдан чўкмоқда Қашқадарё вилоятида Қарши–Шаҳрисабз йўлининг Яккабоғ туманидан ўтган қисмида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари юзасидан мурожаат келиб тушди. Муаллиф йўл бўйидаги сув лотокларини бир-бирига улаш учун айрим жойларда махсус шланглар, бошқа нуқталарда эса темир қувурлар ўрнатилганига эътибор қаратган. Видеолавҳада айтилишича, техника ҳаракатланиши учун лотоклар устидан ўтиш жойларида қўйилган айрим шланглар ҳозирданоқ босилиб, ўртасида чўкишлар пайдо бўлган. Бундай ҳолат, жумладан, Яккабоғ тумани 1-сон техникуми олдида ва ундан унча узоқ бўлмаган бошқа нуқтада ҳам кузатилган. Муаммлни ўрганган ҳамкасбимиз Элмурод Одилов оғир техникалар ва автомобиллар мунтазам ҳаракатланган тақдирда шланглар янада эзилиб, сув ўтказиш қобилияти пасайиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бу эса кейинчалик лотокларда сув тўпланиши, суғориш ёки сув чиқариш тизимининг ишдан чиқиши ва қайта таъмирлаш учун қўшимча маблағ сарфланишига олиб келиши мумкин. Яна бир савол — нега бир объектнинг ўзида сув ўтказиш учун турли ечимлар қўлланмоқда? Айрим жойларда эгилувчан шланг, бошқаларида темир қувур ўрнатилган. Амалдаги “Автомобиль йўллари. Лойиҳалаш талаблари”да автомобиль йўлларининг турли муҳандислик коммуникациялари билан кесишуви тегишли меъёрлар асосида лойиҳаланиши, йўл кўтармаси остидан ўтказиладиган коммуникациялар учун ҳимоя чоралари кўзда тутилиши белгиланган. Шу боис айнан мазкур жойларга қандай техник ечим белгилангани ва қўлланилган материаллар ҳисобий юкламаларга мос ёки мос эмаслиги мутахассислар хулосасини талаб қилади. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 20 Aug 2026, 14:03 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.4K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.