Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Миграция агентлиги собиқ ходимлари иши: Бош прокурор ўринбосари Олий судга протест киритди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходимлари билан боғлиқ суд ишида янги жараён бошланди. Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова Тошкент шаҳар маъмурий суди қарорини бекор қилишни сўраб Олий судга протест киритган. Бу ҳақда юрист Саидали Мухторалиев маълум қилди. Гап аввалги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларига суд қарорлари асосида тўланиши лозим бўлган маблағларни ундириш масаласи ҳақида кетмоқда. Юристнинг билдиришича, Мажбурий ижро бюроси ундирувни агентликнинг ҳуқуқий вориси — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига қаратиш масаласини кўтарган. Бу позиция аввалроқ Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Бироқ Саидали Мухторалиевга кўра, Тошкент шаҳар маъмурий суди прокуратура протестини инобатга олмаган. Энди Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова мазкур суд қарорини ходимлар манфаатига зид деб ҳисоблаб, уни бекор қилиш юзасидан Олий судга протест киритган. Мазкур низо анча вақтдан бери давом этмоқда. Саидали Мухторалиев аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан ғайриқонуний ишдан бўшатилган деб топилган айрим ходимлар бўйича суд қарорлари ижроси чўзилаётгани, МИБда эса катта миқдордаги ундирувлар қолиб кетаётганини билдирган эди. Энди мазкур иш бўйича якуний нуқтани Олий суд қўйиши кутилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K20 Aug 12:2314 Nov 04:168.2K20 Aug 12:23: 0 views14 Nov 04:16: 8,180 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
20 Aug 2026, 12:230
14 Nov 2026, 04:168.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.