Тошкент осмонида паст баландликда самолёт айланиб учади — аҳолидан хавотирга тушмаслик сўралди Бугундан бошлаб Тошкент осмонида махсус самолёт-лаборатория бир неча кун давомида паст баландликда парвоз қилиб, турли манёврларни амалга оширади. Транспорт вазирлиги бу режали текширув эканини билдириб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан хавотирга тушмасликни сўради. «Ўзаэронавигация» маркази маълумотига кўра, парвозларни AVION операторининг махсус ҳаво кемаси амалга оширади. Унинг вазифаси аэропортлардаги аэронавигация ва қўниш тизимларининг қанчалик аниқ ва ишончли ишлаётганини ҳаводан текширишдан иборат. Текширув вақтида самолёт бир ҳудуд устидан бир неча марта айланиб ўтиши, одатий йўловчи самолётларига нисбатан пастроқ баландликда учиши мумкин. Бу парвозлар авария ёки фавқулодда ҳолат билан боғлиқ эмас. 2026 йил апрелида «Ўзаэронавигация» ўзининг махсус AVION авиакомпаниясини ишга туширган. Компания аэродромлардаги радиотехника воситалари, қўнишга ёрдам берувчи тизимлар ва ёруғлик-сигнал ускуналарини текшириш ҳамда калибровка қилишга ихтисослашган. Бунинг учун Австриянинг Diamond Aircraft компанияси ишлаб чиқарган Diamond DA62 MPP самолёт-лабораторияси харид қилинди. Самолёт юқори аниқликдаги махсус ускуналар билан жиҳозланган. У, жумладан, самолётларни қўнишга йўналтирувчи ILS, радионавигация учун VOR ва DME тизимлари ҳамда аэродром ёритиш воситаларини текшириш имконини беради. Бу тизимларнинг аниқ ишлаши, айниқса, ёмон об-ҳаво ёки кўриш масофаси чекланган пайтларда парвоз хавфсизлиги учун муҳим. DA62 MPP икки двигателли махсус мақсадли самолёт бўлиб, максимал парвоз баландлиги қарийб 6,1 км, учиш масофаси эса 2,3 минг кмдан ортиқ. У узоқ вақт ҳавода қолиб, бир парвоз давомида бир нечта объектда текширув ўтказишга мослаштирилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 20 Aug 2026, 10:03 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.