ОТМларда янги ўқув йили қачон бошланиши маълум қилинди Ўзбекистонда 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда дарслар бошланадиган саналар белгиланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра: - академик лицей ва техникумларда ўқув жараёни — 2 сентябрдан; - ОТМларнинг 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; - 2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун — 14 сентябрдан бошланади. Шу тариқа, олий таълим муассасаларида янги ўқув йили курсларга қараб турли саналарда старт олади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X