🔴 “Ўрикзордаги рейдерлик”: ҳокимлик ва прокуратура йирик тадбиркор билан биргаликда бошқаларни қўрқитганда Катта минбарлардаги айтилаётган ваъдаларни "бир чақага" ҳам олмаётган ҳоким ва прокурорлар. Тадбиркор «Ўрикзор савдо комплекси» билан ўз дўкони остонаси учун тортишиб, ўз ҳуқуқини талаб қилганидан кейин энди у ҳокимлик ва прокуратурадан хавотирда. «Ҳақимни талаб қилганим учун энди Учтепа ҳокимлиги ва прокуратура алам олмайдими?» — деган қўрқув билан яшаяпти. Мен бир неча кун шу тадбиркорнинг ёнида юрдим.У қаерга борса — мен ҳам бордим. Учтепа туман ҳокимлигига кирдим. Ҳоким ўринбосари қабулида ўтирдим. Прокуратурага бирга бордим. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги дирекциягача бирга юрдим. Бу сафар журналист сифатида интервью олиш учун эмас, прокуратура ва ҳокимлик босимидан хавотирда юрган тадбиркорнинг ўрнида нима бўлишини ҳис қилиш, ўз кўзим билан кўриш учун давлат идоралари остоналарида сарсон бўлдим. Бир нарсани ўз кўзим билан кўрдимки, ҳуқуқингни талаб қилиш билан ҳақингни олиш ўртасида ҳали анча эшик бор экан. Бир эшикда аризанг «йўқолади». Иккинчисида прокуратура билан қўрқитишади. Прокуратуранинг ўзига бориб, «қайси ҳужжатга асосан?» деб сўрасанг, саволингнинг ўзи кимгадир ёқмай қолади. Энг қизиғи, кейин «йўқолган» аризанг ҳам, ўзинг юборган дўкон суратларинг ҳам сен тортишаётган йирик тадбиркор — «Ўрикзор»нинг ҳужжатлари орасидан чиқади. Охирида эса сен ҳақ бўлиб чиқасан. «Ўрикзор»га дўконинг остонаси бўйича берилган ҳужжат бекор қилинади. Лекин шундан кейин ҳам хотиржам бўлолмайсан. Чунки энди сенда бошқа қўрқув пайдо бўлади: «Мен ҳақлигимни исботладим. Энди улар мени тинч қўядими?» Мана шу савол мени бу воқеанинг ичига киришга мажбур қилди. Овқатни татиб кўриб баҳолайдиган дегустаторлар бор. Хизматни текшириш учун оддий харидор бўлиб кирадиган «сирли мижоз»лар бор. Мен эса бу сафар давлат идораларини тадбиркорнинг кўзи билан кўриб чиқдим. Аввал мардикор аёл бўлиб, мардикор аёлнинг бир кунини ўзимдан ўтказиб ёзган эдим. Бу сафар тадбиркор бўлдим. Журналистикада буни гонзо дейишади — воқеани четдан кузатмайсан, унинг ичида юрасан. Мен ҳам ичкарисига кирдим ва бир неча кундан кейин нега касалхоналар одамга тўла, нега ёшларда ҳам инфаркт-инсульт кўпайяпти, деган саволга ўзимча кинояли жавоб ҳам топгандекман. Инфаркт-инсультни ҳам давлат идораларида ўз ҳуқуқингни талаб қилиб, кабинетма-кабинет юрганда «юқтириб» олар экансан. Ҳаммаси эса «Ўрикзор»даги битта остонадан бошланди… Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube |Facebook | X