🔴Сирдарё вилоятида маъмурий чегаралар ўзгартирилади ✔️1,7 минг гектардан ортиқ ер шаҳарлар таркибига ўтказилади Сирдарё вилоятида маъмурий чегараларни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарлари ҳамда вилоятнинг саккизта тумани чегараларига оид қарор лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳадаги асосий ўзгаришлар Гулистон ва Ширин шаҳарларига янги ҳудудлар қўшилиши билан боғлиқ: Гулистон туманидан 527,23 гектар ер — Гулистон шаҳрига; Боёвут туманидан яна 582 гектар — Гулистон шаҳрига; Боёвут туманидан 638,77 гектар — Ширин шаҳрига ўтказилади. Шу тариқа, Гулистон шаҳри ҳудуди жами 1 109,23 гектарга, Ширин шаҳри эса 638,77 гектарга кенгаяди. Жами 1 748 гектар ернинг маъмурий мансублиги ўзгаради. Парламент маълумотига кўра, Гулистон ва Ширин вилоятда аҳоли зич жойлашган шаҳарлар ҳисобланади. Чегараларни кенгайтириш орқали янги қурилиш ҳудудлари очиш, транспорт қатновини яхшилаш, саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Расмийлар бу жараён ўн минглаб янги иш ўринлари яратиш ва инвестиция жалб қилиш имконини кенгайтиришини кутмоқда. Худди шу ер майдонларини шаҳарлар таркибига ўтказиш таклифи 2025 йил 23 июлда Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан маъқулланган. Ўшанда Гулистон ва Ширин шаҳарлари билан бирга Янгиер шаҳри, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё ва Ховос туманларининг янги маъмурий чегаралари бўйича картографик чизмалар ҳам тасдиқланган. Вилоят ҳокимлигига масалани Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси берилган эди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X