🔴Тиббиёт кучайган сари табиий сараланиш сусаяпти — генетик олим ✔️Инсоннинг турмуш тарзи, овқатланиши ёки зарарли одатлари унинг организми генетик тузилишини ўзгартирадими? Фанлар академияси вице-президенти, генетик олим Шаҳло Турдиқулова интервьюсида ижтимоий тармоқларда генетика ҳақида тарқалаётган айрим «ваҳимали» маълумотларга муносабат билдирди. Олиманинг таъкидлашича, инсон қайси генлар тўплами билан туғилса, умри давомида асосан шу геном билан яшайди, турмуш тарзининг таъсири йўқ. — Генетикани ҳеч нарса ўзгартирмайди. Одам қайси ген билан туғилган бўлса, шу ген билан ўлади. Айрим орган ёки ҳужайраларда мутациялар пайдо бўлиши мумкин ва бу касалликка олиб келиши эҳтимол. Аммо бундай ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳам фарзандларга ўтмайди, — деди Турдиқулова. Олима замонавий тиббиёт ривожланишининг популяция генетикасига таъсири ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, илгари оғир ирсий касаллик ёки организмдаги заифлик сабаб яшаб қололмаган одамлар бугун тиббиёт имкониятлари туфайли ҳаёт кечириши ва фарзанд кўриши мумкин. Турдиқулова бу жараён натижасида аҳоли орасида айрим патоген генетик вариантларнинг сақланиб қолиш эҳтимоли ошишини таъкидлади. — Илгари табиий сараланиш кучлироқ эди. Ҳозир антибиотиклар, замонавий даволаш усуллари бор. Тиббиёт инсонларни сақлаб қоляпти. Бу, албатта, тиббиётнинг улкан ютуғи. Лекин популяция генетикаси нуқтаи назаридан патоген мутациялар ҳам авлодларда сақланиб қолиши мумкин, — деди у. Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон учун бу масалага қариндошлар ўртасидаги никоҳлар муаммоси ҳам қўшилаётганини алоҳида қайд этди. — Бутун дунёда табиий сараланиш таъсири ўзгаряпти. Биз эса бунинг устига қариндошлар билан никоҳ қуришни қўшяпмиз. Мен олима сифатида бу ҳақда доим гапираман, чунки мени жуда хавотирга солади. Ўзбекистоннинг генофонди бузиляпти, — деди Фанлар академияси вице-президенти. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 18 Aug 2026, 12:36 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.