Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴АҚШ Ўзбекистонни фискал шаффофлик талабларига жавоб бермаган давлатлар қаторига киритди АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни 2026 йилги Fiscal Transparency Report ҳисоботида минимал фискал шаффофлик талабларига тўлиқ жавоб бермаган давлатлар қаторига киритди. Ҳисобот 2025 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган даврни қамраб олган. Унда 139 давлат ҳукумати ва Фаластин маъмурияти баҳоланган. 73 та давлат талабларга жавоб берган, 67 таси эса жавоб бермаган. Ўзбекистон бўйича ҳисоботда бюджет лойиҳаси, тасдиқланган бюджет ва йиллик ижро ҳисоботлари жамоатчиликка очиқ эълон қилиниши ижобий баҳоланган. Шунингдек, мамлакатнинг олий аудит органи мустақиллик бўйича халқаро стандартларга жавоб бериши қайд этилган. Бироқ АҚШ Давлат департаменти бир қатор камчиликларга ҳам эътибор қаратган. Хусусан, йирик давлат корхоналарига ажратиладиган маблағлар ва улардан олинадиган даромадлар бюджет ҳужжатларида етарлича очиқ акс эттирилмаган. Шунингдек, давлат қарзи, жумладан давлат корхоналарининг қарз мажбуриятлари ҳақида тўлиқ маълумот очиқланиши лозимлиги таъкидланган. Ҳисоботда Ўзбекистон томонидан хорижий давлат ёки қарз олувчиларга берилган суверен кредитларнинг шартлари тўлиқ очиқланмагани, табиий ресурслардан тушадиган даромадлар ҳақида батафсил маълумот етишмаслиги ҳам қайд этилган. Яна бир эътироз давлат харидлари билан боғлиқ. АҚШ томони давлат харидлари шартномалари ҳақида жамоатчилик учун осон фойдаланиш мумкин бўлган тўлиқ маълумотларни очиқлашни тавсия қилган. Шу билан бирга, ҳисоботда табиий ресурсларни қазиб олиш лицензиялари ва шартномаларини бериш мезонлари қонунчиликда белгилангани ҳам ижобий жиҳат сифатида кўрсатилган. АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонга давлат корхоналари молияси ва қарзлари, суверен кредитлар ҳамда давлат харидлари бўйича очиқликни оширишни тавсия қилган. Ҳисоботда “минимал фискал шаффофлик талабларига жавоб бермади” деган баҳо мамлакатда коррупция даражаси юқори деган хулосани англатмаслиги алоҳида таъкидланади. Бу баҳолаш, асосан, давлат маблағлари, бюджет, қарз, аудит ва харидлар бўйича маълумотлар қанчалик очиқ эканига қаратилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K18 Aug 10:1514 Nov 04:167.9K18 Aug 10:15: 0 views14 Nov 04:16: 7,940 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Aug 2026, 10:150
14 Nov 2026, 04:167.9K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.