🔴«Вазирлик ҳеч қачон “бу йил юридик йўналишдагиларни йиқитамиз, кейинги йил бошқа йўналишни” деб ишламайди» - Сардор Ражабов ✔️Вазирлик масъули ҳуқуқ фанидан тестларга билдирилаётган эътирозларга жавоб берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтган матбуот анжуманида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тест саволлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдирилди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Сардор Ражабовнинг айтишича, ҳуқуқ фанидан тест саволлари бўйича эътирозлар аввалги йилларда ҳам кузатилган. Айрим абитуриентлар ва уларнинг устозлари масала юзасидан судга ҳам мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, суд жараёнларида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тест саволлари белгиланган таълим дастурлари ва талаблар доирасида тузилганини асослаб берган. Аввалги суд қарорларида ҳам тестларда дастурдан ташқари, масалан, географияга оид саволлар берилгани тасдиқланмаган. Вазир ўринбосари тест саволлари уч хил қийинлик даражасида тузилишини, учинчи даражадаги саволлар нисбатан мураккаб бўлиши табиий эканини айтди. Шу билан бирга, ҳуқуқ соҳасида абитуриентнинг фақат билимини эмас, балки вазиятни таҳлил қилиш, икки томоннинг позициясини баҳолаш ва танқидий фикрлаш қобилиятини ҳам текшириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Бироқ амалдаги тест форматида бундай баҳолаш имконияти чекланган. Ҳуқуқ фанидан миллий сертификат жорий этилса, унда очиқ саволлар орқали таҳлилий ва танқидий фикрлашни баҳолаш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Вазирлик вакили тест саволларига эътирози бор абитуриентлар, аввало, апелляция комиссиясига мурожаат қилиши кераклигини билдирди. Комиссия ҳар бир баҳсли савол бўйича асосланган тушунтириш бериши лозим. Агар абитуриент апелляция хулосасидан ҳам норози бўлса, у судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, вазир ўринбосари вазирликда муайян йўналиш абитуриентларини атайлаб «йиқитиш» сиёсати борлиги ҳақидаги қарашларни рад этди. «Вазирлик ҳеч қачон “бу йил юридик йўналишдагиларни йиқитамиз, кейинги йил бошқа йўналишни” деб ишламайди. Вазифамиз — таълим тизимини ривожлантириш», — деди у. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 18 Aug 2026, 07:30 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.5K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.