🔴27 миллиард долларлик 105 та лойиҳа бошланади Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотни ўтказмоқда. Унда бизнес учун қатор янги имконият ва енгилликлар эълон қилинди. Асосий натижа ва рақамлар: - Бизнес учун қўшимча 1 миллиард долларлик бозор очилади. - Стратегик корхоналар маҳаллийлаштириш учун 650 дан зиёд янги маҳсулот рўйхатини эълон қилди. - Хусусий корхоналар давлат компанияларидан 4 триллион сўмлик буюртма олди. Бу “Миллий саноат занжири” орқали амалга оширилган. - ҚҚСга ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилди. - Кафе ва ресторанларга 100 миллиард сўм ҚҚС қайтарилди. - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига “ноль” ставка жорий қилиниши ҳисобига яна 400 миллиард сўм фермерлар ихтиёрида қолди. - Бу йил 27 миллиард долларлик 105 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳаси бошланади. Улар орасида Жиззахда атом электр станцияси, Олмалиқда мис бойитиш фабрикаси ва янги автомагистраллар бор. - Юк машиналарини импорт қилишда бож ва утилизация йиғими бекор қилинди. - Халқаро ташувларда вагон тақдим этиш хизматларига ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланади. - Экспорт учун янги бозорлар очилмоқда. Қозоғистон 11 турдаги қурилиш материаллари импортига чекловни бекор қилди, Туркманистон билан божсиз савдо режими йўлга қўйилди. Иордания, Покистон, Эрон ва Афғонистон билан юзлаб маҳсулот бўйича имтиёзли савдо битимлари тузилди. - Келаси йил Тошкент халқаро молия маркази ва “Enterprise Uzbekistan” маркази ишга туширилади. Улар орқали 20–25 миллиард доллар капитал, янги технология ва билим жалб қилиш режалаштирилган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги беш йилда бизнесга ажратилган кредитлар ҳажми қарийб уч баробар ошиб, 450 триллион сўмга, тадбиркорларга берилган солиқ ва божхона имтиёзлари эса 650 триллион сўмга етган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X