Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣
edited

🔴233 мингдан ортиқ абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмади ✔️«Олтинчи йўналиш» танлови келаси ҳафта очилиши мумкин Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида айни дақиқаларда ўтаётган матбуот анжуманида 2026 йилги олий таълимга қабул натижалари бўйича янги маълумотлар эълон қилинди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, бу йил 233 935 нафар абитуриент 56,7 баллдан паст натижа кўрсатган. Бу жами имтиҳон топширганларнинг 37,54 фоизини ташкил этади. Вазирликка кўра, минимал баллни тўплай олмаганлар улуши сўнгги йилларда камайиб бормоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 41 фоиз, ундан аввалги йилларда эса 43 ва 46 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, бу йил олий таълимга киришда ўртача ўтиш баллари сезиларли ошган. Давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6, тўлов-контракт бўйича эса 93,7 балл бўлган. 2025 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 121,8 ва 84,9 балл эди. 2026 йилги қабулда 209,1 минг нафар ёш талаба бўлишга тавсия этилган. Белгиланган имтиёзлар доирасида эса 20,5 минг нафар абитуриент ўқишга қабул қилинган. Абитуриентлар орасида энг кўп танланган йўналишлар — даволаш иши, иқтисодиёт, филология ва тилларни ўқитиш, хусусан инглиз тили бўлган. Вазирлик ёшларнинг замонавий технологик касбларга қизиқиши ҳам ортиб бораётганини қайд этди. Матбуот анжуманида абитуриентларга вакант ўринлардан «олтинчи йўналиш»ни танлаш имконини бериш масаласи ҳам келаси ҳафтада ишга туширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бунда абитуриент ўзининг фанлар мажмуасига мос ва бўш ўрин қолган таълим йўналишларини танлай олади. Шунингдек, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар учун талабалар турар жойига ариза бериш хизмати ишга туширилди. Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали топширилиши мумкин. Талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул, табақалаштирилган тўлов-контракт, техникумларда ўқиш ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш имкониятлари сақланиб қолмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K18 Aug 05:5414 Nov 04:168.7K18 Aug 05:54: 0 views14 Nov 04:16: 8,660 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Aug 2026, 05:540
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.