🔴Хивада Ичан-қалъага туристик юкламани камайтириш учун янги шаҳарча барпо этилади Хивада 12,3 гектар майдонда янги халқаро туристик шаҳарча қурилади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун лойиҳа тақдимоти билан танишди. Янги мажмуа Хивага келаётган сайёҳлар учун қўшимча туристик ҳудуд яратиш, Ичан-қалъага тушаётган юкламани камайтириш ва меҳмонларнинг Хоразмда қолиш муддатини узайтиришга қаратилган. Шаҳарчада меҳмонхоналар, музей, миллий ва халқаро таомлар ресторанлари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашади. Ҳудуднинг катта қисми яшил майдонлар ва автомобиллар ҳаракатидан холи сайр йўлакларига ажратилади. Лойиҳанинг ўзига хос жиҳати — унинг меъморий концепцияси 1511 йилда Хива хонлигининг илк пойтахти бўлган қадимий Вазир шаҳри тузилиши ва кўчалар тармоғи асосида ишлаб чиқилганидир. Шунингдек, шаршарали фавворалар, ички ариқлар ва қуёш панеллари ўрнатилган автотураргоҳ соябонлари қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда Хоразмга келган хорижий сайёҳлар сони 10 баробар ошган. Охирги тўққиз йилда эса вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди тўрт баробарга кўпайган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 17 Aug 2026, 15:48 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.