Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Мисрда «Росатом» қураётган АЭСда жиддий нуқсонлар аниқлангани айтилди Россиянинг «Росатом» корпорацияси Мисрда қураётган «Эль-Дабаа» атом электр станциясида қурилиш сифати ва ядро хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий камчиликлар аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Politico Европа таҳририяти қўлга киритган махфий ҳужжатларга кўра, Мисрнинг Атом электр станциялари бошқармаси 4 июнда «Росатом» вакилига юборган мактубда бир нечта энергоблокдаги нуқсонлар ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши билан боғлиқ эътирозларни баён қилган. Ҳужжатларда 1-, 2- ва 3-энергоблоклар пойдевор плиткаларида нуқсонлар, 4-блок бетон конструкцияларида эса муаммолар қайд этилгани айтилмоқда. Шунингдек, металл қопламалар ортида бўшлиқлар пайдо бўлгани ва реактор биноси девор конструкцияларида камчиликлар аниқлангани келтирилган. Миср томони айрим ҳолатларни «ядро хавфсизлиги маданияти» талабларига зид деб баҳолаган, бир ҳолат эса ҳужжатда «қасддан бепарволик» сифатида таърифланган. Politico кўрган яна тўртта ички ҳужжатда қурилиш муддатларининг кечикиши, иш сифати ва объектни бошқариш билан боғлиқ муаммолар ҳақида маълумотлар бор. 2025 йил учун тайёрланган аудит лойиҳасида биринчи энергоблокни ишга тушириш муддати 18 ойга кечикиб, 2030 йил мартга сурилиши хавфи қайд этилган. Шунингдек, объектга сохта рухсатномалар билан кириш, рухсатсиз шахсларнинг майдонга ўтиши ва қурилишдан фото-видеолар тарқалиши каби ҳолатлар ҳам тилга олинган. «Росатом» бу айбловларни рад этди. Корпорацияга кўра, «Эль-Дабаа» тасдиқланган лойиҳа, Миср назорат органлари талаблари ва халқаро муҳандислик стандартларига мувофиқ қурилмоқда. Компания Politico келтирган даъволарнинг ҳеч бири лойиҳада белгиланган шартномавий, техник ва назорат тартиб-таомиллари орқали тасдиқланмаганини билдирган. Миср АЭС бошқармаси ҳам июль ойида объект қурилишида сифат, ядро хавфсизлиги ва назоратнинг энг юқори стандартларига амал қилинаётганини расман таъкидлаган эди. «Эль-Дабаа» — Миср тарихидаги биринчи АЭС бўлиб, унда ҳар бири 1200 МВт қувватли тўртта VVER-1200 реактори, жами 4800 МВт қувват барпо этилмоқда. Лойиҳа қиймати қарийб 30 млрд доллар деб баҳоланади, Россия берган 25 млрд долларлик давлат кредити қурилиш харажатларининг тахминан 85 фоизини қоплайди. Бу хабар Ўзбекистон учун ҳам эътиборли. Чунки Жиззах вилоятида қурилаётган Ўзбекистоннинг биринчи АЭС лойиҳасида ҳам бош пудратчи — «Росатом»нинг инжиниринг бўлинмаси «Атомстройэкспорт». Бироқ Ўзбекистондаги лойиҳада Мисрдаги VVER-1200 эмас, иккита VVER-1000 ва иккита RITM-200N реактори қурилиши кўзда тутилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K17 Aug 11:4414 Nov 04:167.7K17 Aug 11:44: 0 views14 Nov 04:16: 7,680 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
17 Aug 2026, 11:440
14 Nov 2026, 04:167.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.