Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Афғонистонда қуролли қаршилик ўчоқлари сақланиб қолмоқда - ExpressAsia Афғонистоннинг бир қатор вилоятларида “Толибон” кучлари билан қуролли мухолифат ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Бадахшонда эса сўнгги кунларда ҳаракат ичидаги зиддият ҳам очиқ тус олди. Маҳаллий манбаларга кўра, “Толибон” раҳбарияти билан ихтилофга борган нуфузли қўмондон Жума Хон Фотиҳ қарийб бир ҳафта давом этган жанглардан кейин таслим бўлган. Бу ҳақда ExpressAsia хабар берди. Жанглар асосан Бадахшоннинг Нусай туманида кечган. Жума Хон Фотиҳ илгари айнан шу туман ҳокими бўлган, кейин эса Забул вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. У билан “Толибон” армияси бош штаби бошлиғи Фасиҳуддин Фитрат ўртасида музокаралар ҳам олиб борилган. Манбалар зиддиятни Бадахшондаги олтин конлари ва маҳаллий таъсир доиралари устидан назорат масалалари билан боғламоқда. Шу билан бирга, Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида “Толибон”га қарши қуролли гуруҳлар ҳам фаоллигини ошираётганини билдирмоқда. Афғонистон бирлашган фронти (Afghanistan United Front) Балх вилоятининг Давлатобод тумани ва Фарёбда “Толибон” позицияларига ҳужумлар уюштирганини маълум қилган. Фронт ўз операцияларида толиблар орасида қурбонлар бўлгани ва қурол-яроғ қўлга киритилганини даъво қилмоқда. Гуруҳ сўнгги ҳафталарда Афғонистоннинг турли ҳудудларида “Толибон”га қарши қатор операциялар ўтказганини билдириб келмоқда. Афғонистон озодлик фронти (Afghanistan Freedom Front) ҳам Бадахшоннинг Зебак туманида “Толибон” кучларига қарши ҳужумлар ўтказганини маълум қилган. Аввалроқ фронт Зебак йўлида “Толибон”ни қўллаб-қувватлаётган қуролли шахсларга пистирма уюштириб, икки кишини ўлдиргани ва уч нафарини яралаганини даъво қилган эди. Шу тариқа, Афғонистонда ҳозир икки параллел жараён кўзга ташланмоқда: бир томондан, “Толибон”га қарши қуролли мухолифат ҳужумлари сақланиб қолмоқда, иккинчи томондан эса ҳаракатнинг ўзида ҳам маҳаллий қўмондонлар ва марказий раҳбарият ўртасида зиддиятлар юзага чиқмоқда. Бадахшондаги воқеалар Марказий Осиё учун ҳам аҳамиятли. Нусай туманидаги сўнгги жанглар пайтида тўқнашув оқибатлари Афғонистон–Тожикистон чегарасигача етиб борган ва Тожикистон томони норозилик билдирган. Бу эса Афғонистон шимолидаги маҳаллий қуролли зиддиятлар қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатади. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K17 Aug 11:1014 Nov 04:166.6K17 Aug 11:10: 0 views14 Nov 04:16: 6,610 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
17 Aug 2026, 11:100
14 Nov 2026, 04:166.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.