🔴Андижон амалдорлари президент қарорини фақат ҳисобот учун бажарадими? ✔️Шаҳрихонда 38 тадбиркор вақтида ҳокимлик топшириғи асосида «тезлаштирилган» тартибда саноат зонасига жойлаштирилиб, энди жарима қилинмоқда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Янги Ваҳим” МФЙдаги “Ёшлар кичик саноат зонаси”да ишлаётган 38 нафар тадбиркор ер участкалари беш йилдан бери расмийлаштирилмаганини, аммо қурилиш ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги учун уларга жарима қўлланаётганини айтмоқда. Тадбиркорлар 2021 йилда давлат қарори асосида ташкил этилган саноат зонасига кирган, кредит олган, корхоналар қурган, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва иш ўринлари яратган. Расмий ҳужжатларга кўра, “Янги Ваҳим” ҳудудида 4 гектар майдонда Ёшлар саноат зонаси ташкил этилиши 2021 йилдаги Президент қарорида белгиланган. Зонага электр, газ, сув, канализация ва йўл инфратузилмасини тортиш учун ҳам маблағлар режалаштирилган. Шу билан бирга, ўша пайтдаги тартибга кўра, бундай зоналар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда ташкил этилиши керак эди. Тадбиркорлар эса кейинчалик уларга “ер қишлоқ хўжалиги тоифасида” деган жавоб берилганини айтмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, 2022 йилда Андижон телевидениесида эфирга узатилган лавҳада ҳам тадбиркорлардан қурилишни тезлаштириш, ишлаб чиқаришни бошлаш ва иш ўринлари яратиш сўралгани акс этган. Ўша пайтда давлат идоралари тадбиркорларни қурилишга ундаган бўлса, нега бугун айнан шу объектлар “ноқонуний қурилиш” сифатида баҳоланмоқда? Тадбиркорларга 82,4 млн сўмдан жарима қўлланган. Мурожаатда айтилишича, 2026 йил 8 июль куни суд аввалги жаримани бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш учун инспекцияга юборган. Аммо 30 июль куни Қурилиш инспекцияси яна жарима расмийлаштирган. Бу ерда асосий масала — суд қароридан кейин янги қарор қайси ҳуқуқий асосларга таянгани ва аввалги камчиликлар бартараф этилган-этилмаганида. Ҳокимиятнинг ўзи ташкил этган саноат зонасида беш йилдан бери ер ҳуқуқи расмийлаштирилмаган бўлса, бунинг оқибати учун нега фақат тадбиркор жавоб бериши керак? 38 нафар тадбиркор ҳокимлик, кадастр ва Қурилиш инспекциясидан аниқ ва расмий ечим кутмоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.7K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 17 Aug 2026, 05:13 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.