Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · Belarusian · active

Subscribers 34.7K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴«Каримов бизни 100–200 доллар учун сотилганликда айблаётганда, қизи эса миллиардларни ўмараётган эди» Паҳлавон Содиқ 🎥 Батафсил видеода Журналист Паҳлавон Содиқ uzdiplomat мухбири билан суҳбатда Ислом Каримов даврида ҳукуматнинг хорижий ОАВ ва журналистларга муносабати, расмий баёнотлар билан журналистлар билан бевосита мулоқот ўртасидаги фарқ ҳамда Андижон воқеалари ҳақидаги расмий талқинлар хусусида фикр билдирди. Унинг айтишича, BBC ва «Озодлик»да ишлаган йилларида расмий идоралар билан мулоқот каналлари мавжуд ва очиқ бўлган. Бироқ журналистлар билан бевосита мулоқотда айтилган гаплар жамоатчиликка тақдим этилган позициядан кескин фарқ қилган. «Мен Каримовни ўша матбуот анжуманларида, сессиядан кейинги танаффусларда “мана, сизлар долларга сотилгансизлар”, деб маломат қилганини эслайман. Очиқдан-очиқ, катта одам, давлат раҳбари. Ваҳоланки, биз 100–200 доллар маош олганимиз учун маломат эшитган пайтда унинг қизи миллиардларни ўмариб ётган эди. Орадан 10–15 йил ўтиб, буларнинг ҳаммаси фош бўлди», — дейди Паҳлавон Содиқ. Журналистнинг фикрича, ўша даврда айрим расмий баёнотлар, аввало, ички аудиторияга мўлжалланган ва жамоатчиликда муайян тасаввур шакллантиришга хизмат қилган. У бунга мисол сифатида 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин Ислом Каримов томонидан ўтказилган матбуот анжуманини эслайди. Паҳлавон Содиқнинг сўзларига кўра, ўша пайтда Каримов 12–13 май кунлари хорижий, асосан Ғарб журналистларидан аккредитация сўровлари келганини айтиб, буни улар Андижонда воқеалар содир бўлишини олдиндан билганига далил сифатида кўрсатишга уринган. «Шундай гаплар бўлганини эшитганман. Бу ёлғон. Лекин, афсуски, бу ёлғонга Ўзбекистон жамоатчилиги, тузуккина одамлар ҳам ишонган. Оддий халқни қўяверинг. Буни абсолют ҳақиқат сифатида қабул қилганлар бўлган», — дейди журналист. Паҳлавон Содиқ Андижондаги воқеалар бир кунда пайдо бўлиб қолмаганини таъкидлайди. Унинг айтишича, ундан олдин суд жараёнлари узоқ вақт давом этган, судланаётганлар ва уларнинг яқинлари турли давлат идораларига мурожаат қилган, бу мурожаатларнинг айримлари «Озодлик» эфирида ҳам берилган. «Ўша Андижондаги суд жараёни икки йилдан буён давом этаётган эди. Бу одамларнинг мурожаатларини биз эфирга берганмиз. Масалан, биттаси депутат эди. Каримовга, Ички ишлар вазирига, Хавфсизлик вазирига — ҳаммасига мурожаат қилиб-қилиб бўлгандан кейин бу одамлар чорасизликдан суд олдида протест бошлаган эди», — дейди у. «Каримов буни билмасмиди? Пашша учиб кира олмаган пайт эди Ўзбекистонга. Каримов буни мутлақо яхши биларди. Уларга нима бўлаётгани ҳақида ҳисобот берилган. Лекин шунга қарамасдан, жамоатчиликка қаратиб, “улар бир кун олдин ҳаммасини билган, Андижонда шулар исён қилди”, деган гапга ишонтиришга уринди», — дейди Паҳлавон Содиқ. Унинг фикрича, йиллар ўтиши билан ўша даврда жамоатчиликка тақдим этилган айрим расмий талқинлар ва воқеаларнинг аслида қандай ривожлангани ўртасидаги тафовут янада яққол кўрина бошлаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K16 Aug 14:4714 Nov 04:168.7K16 Aug 14:47: 0 views14 Nov 04:16: 8,740 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
16 Aug 2026, 14:470
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.