Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

“VEON” компаниялар гуруҳининг “PERFECTUM” савдо белгиси остидаги “RUBICON WIRELESS COMMUNICATION” АЖ акцияларини сотиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан “Veon” компаниялар гуруҳига кирувчи Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган “VEON UZB Holding Ltd” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасида “Perfectum” савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи “Rubicon Wireless Communication” АЖнинг 100 фоиз акцияларини сотиб олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. 🔘 “VEON UZB Holding Ltd” компанияси Ўзбекистон Республикасида мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи “Unitel” МЧЖ ХКнинг устав фондида 100 фоиз улушга эга. 📑 Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим юзасидан рақобатни таъминлашга қаратилган қуйидаги шартлар асосида олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди: ➡️ “Perfectum” операторининг камида 3 йил давомида алоҳида фаолият юритишини ҳамда 5G Standalone технологиясини бошқа ҳудудларга кенгайтиришни таъминлаш; ➡️ амалдаги абонентлар учун 5G FWA тарифларини 12 ой давомида сақлаш, янги абонентларга қулай шартлар яратиш ва интернетнинг ўртача тезлигини 300 Мбит/с дан пасайтирмаслик; ➡️ абонентларга шартнома предметига алоқадор бўлмаган шартларни мажбуран юкламаслик ва уларнинг бошқа мобил операторларга ўтиш эркинлигини чекламаслик; ➡️ абонентларни Beeline ва VEON гуруҳига тегишли рақамли платформалар хизматларидан фойдаланишга мажбурламаслик ҳамда рақобатчи хизматлардан фойдаланишини чекламаслик; ➡️ абонентларга хизмат кўрсатиш шартларини асоссиз равишда ёмонлаштирмаслик ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; ➡️ абонентларнинг шахсий ва тижорат маълумотлари ҳимоясини таъминлаш, улардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслик ҳамда қонунчилик талабларига зид равишда хорижий серверларга узатмаслик; ➡️ “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этиш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

01K2K20 Oct 05:0214 Nov 00:161.8K20 Oct 05:02: 0 views14 Nov 00:16: 1,820 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
20 Oct 2026, 05:020
14 Nov 2026, 00:161.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.