СИФАТ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАН 73 НОМДАГИ МАҲСУЛОТ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чакана савдо нуқталарида сотилаётган халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат хариди тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. 🔬 Мазкур тадбирлар доирасида маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, уларнинг давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги баҳоланмоқда. 🇺🇿 Хусусан, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2026 йилнинг ўтган саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди. 🤩 Натижада 73 номдаги маҳсулот норматив-техник талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. ♻️ Мазкур маҳсулотларни савдо расталаридан қайтариб олиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун тегишли материаллар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига юборилди. ‼️ Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг саломатлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида назорат хариди тадбирларини давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube