Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 20 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев томонидан Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўрганилди. ✈️ Қизилтепа туманидаги «Акобир Маржона орзуси» МЧЖ тикув цехи, «Янги Аср» чорвачилик фермер хўжалиги ҳамда «SVS Navoiy» МЧЖга қарашли қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятлари билан танишилди. Ўрганишлар давомида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот турларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, ички бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш имкониятлари орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш каби чоралар белгилаб олинди. ✈️ Шунингдек, маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқариш ва халқаро сифат талабларига мослаштириш муҳим вазифалардан бири сифатида эканлиги таъкидланди. ✈️ Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъекти вакилларининг фаолият жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда корхона фаолиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

05001K1.5K2K9 Oct 07:0014 Nov 00:161.8K9 Oct 07:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,760 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
9 Oct 2026, 07:000
14 Nov 2026, 00:161.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.