Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 21 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА 🇺🇿 Бугунги кунда ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётда савдо, дорихона, коммунал ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи истеъмолчи ҳисобланади. Шу боис ўз ҳуқуқларини билиш муҳим аҳамиятга эга. 🪪 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, истеъмолчи сифатли ва хавфсиз товар ҳамда хизмат олиш, товар, ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотга эга бўлиш, эркин танлаш, етказилган зарарни қоплатиш, ваколатли органларга мурожаат қилиш ва ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. 📝 Истеъмолчи ҳуқуқлари бузилганда соҳасига қараб тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин. Жумладан, нархларнинг асоссиз оширилиши, сифатсиз маҳсулот сотилиши, пулни қайтариш рад этилиши, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги, сертификатлаш, тиббий хизмат ва дори воситалари савдоси, шунингдек, газ, сув, электр, иссиқлик таъминоти, коммунал ҳисоб-китоблар ва атроф-муҳит ифлосланиши масалалари бўйича қисқа ишонч рақамлари орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Қўмита масъул вазирлик ва идоралар ҳамда German Sparkassenstiftung ташкилоти билан ҳамкорликда махсус флаерлар тайёрлади. Уларда истеъмолчи ҳуқуқлари, ҳуқуқлар бузилганда мурожаат қилиниши лозим бўлган ташкилотлар ва уларнинг қисқа рақамлари кўрсатилган. Шунингдек, рецептли дори воситаларининг нархи ва сифатини серия рақами орқали текшириш учун QR-кодлар жойлаштирилган. ✈️ Ҳозирда Рақобат қўмитаси томонидан мазкур флаерлар орқали аҳолини истеъмолчи ҳуқуқлари ва мурожаат қилиш тартиби ҳақида хабардор этиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида ҳамкор ташкилотлар билан тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

05001K1.5K2 Oct 13:1014 Nov 00:161.5K2 Oct 13:10: 0 views14 Nov 00:16: 1,520 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Oct 2026, 13:100
14 Nov 2026, 00:161.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.