Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 21 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. 🔴 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2026 йилнинг январ–июн ойларида умумий қиймати 41 млрд. сўмга яқин 345 та танлов савдоси таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижасида қиймати 32,1 млрд. сўм бўлган 317 та давлат харидида жами 842 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланди. ⏱ Жумладан, 2025 йил давомида etender.uzex.uz электрон платформаси орқали йўл қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари ва бажарилган ишлар сифатини лаборатория синовларидан ўтказиш ҳамда лаборатория хулосалари ва синов баённомаларини расмийлаштириш хизматларини харид қилишга оид бошланғич қиймати 1,6 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 200 та танлов савдоси ўрганилди. 🟢 Таҳлиллар натижасида буюртмачи ҳамда танловларда иштирок этган айрим хўжалик юритувчи субъектлар ҳаракатларида рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ўрганишлар давомида: ✈️иштирокчиларнинг танловларда ҳудудлар кесимида ўзаро тақсимланган ҳолда иштирок этганлиги; ✈️айрим корхоналарнинг мунтазам равишда биргаликда иштирок этиши натижасида муайян иштирокчининг доимий равишда ғолиб бўлганлиги; ✈️таклиф этилган нархларда бир хил ва синхрон ёндашувлар қўлланганлиги; ✈️айрим ҳолатларда лаборатория синов баённомалари танлов ўтказилиши ҳамда шартнома тузилишидан аввал расмийлаштирилганлиги; ✈️айрим шартномалар бўйича ишлар Ғазначиликда рўйхатдан ўтган куннинг ўзида ёки эртаси куни тўлиқ бажарилганлиги ҳақида ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганлиги аниқланди. ✈️ Мазкур ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан буюртмачи ҳаракатларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди. 🔘 Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K30 Sep 05:0014 Nov 00:161.2K30 Sep 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,180 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
30 Sep 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.