Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 21 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилди. 📍АНДИЖОН ВИЛОЯТИ Андижон шаҳар юридик техникуми ўқувчилари учун «Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда истеъмолчилик муносабатларида учрайдиган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни бошқариш, даромад ва харажатларни режалаштириш, молиявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. 📍ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Пахтакор туманидаги «Пахтакор» ва «Сувонобод», Шароф Рашидов туманидаги «Яхтанлик» ва «Тошкентлик», Ғаллаорол туманидаги «Бахт» ва «Сарбозор» ҳамда Жиззах шаҳридаги «Амир Темур», «Бобур» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун «Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Учрашувларда, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга шартномавий муносабатларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, олди-сотди ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш, молиявий мажбуриятларни тўғри баҳолаш ҳамда оилавий бюджетни оқилона тақсимлаш бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. 📍НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Кармана туманидаги «Дўстлик» ва «Сардоба» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларига оид билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган семинар ташкил этилди. Тадбирда товар харид қилиш ва хизматлардан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, сотувчи ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари тушунтирилди. Товарнинг сифати, хусусиятлари ва нархи ҳақида маълумот олиш, харидни тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш ҳамда кафолат муддатига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳуқуқлар бузилганда қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш, мурожаатга қандай ҳужжатларни илова қилиш лозимлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 📍ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида семинар ўтказилди. Шу йўналишдаги тадбирлар Хонқа туманидаги «Ойдин ҳаёт» ва «Мустақиллик» ҳамда Урганч туманидаги «Шерматлар» ва «Оёқбоғ» маҳаллаларида ҳам ташкил этилди. Семинарларда даромад ва харажатларни тўғри тақсимлаш, оилавий бюджетни шакллантириш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ёритилди. Шартномани имзолашдан олдин уни тўлиқ ўқиб чиқиш, комиссиялар, устама тўловлар ва жарималарга оид шартларни текшириш зарурлиги тушунтирилди. Иштирокчиларга қонуний ҳуқуқлари бузилган тақдирда қандай йўл тутиш бўйича тавсиялар берилиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 🖋 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K29 Sep 11:0414 Nov 00:161.5K29 Sep 11:04: 0 views14 Nov 00:16: 1,490 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
29 Sep 2026, 11:040
14 Nov 2026, 00:161.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.