Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди 🇺🇿 Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги 202-сон Фармони 7-иловаси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔘Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони 8-банди бешинчи хатбошиси; 🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-банди; 🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 107 ва 118-бандлари чиқариб ташланди. ✈️ Эндиликда қарздорлиги сабабли электр энергияси ёки табиий газ тармоғидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш учун қўшимча тўлов ундирилмайди. 🤩 Яъни, қайта уланишда маиший истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, юридик истеъмолчилардан эса ўн баравари миқдорида тўлов талаб этилмайди. 🖋 Шунингдек, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 78-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ✈️ Унга кўра, асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган ҳамда электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар учун: ✅тунги даврда — соат 22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўллаш бекор қилинди; ✅ярим тиғиз даврда — соат 09:00 дан 17:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўлланилади. ✈️ Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларида «намунали истеъмолчилар» учун алоҳида тариф ва тўлов тартиби белгиланди. 🤩 Бунда қарзи мавжуд бўлмаган ва замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланган истеъмолчиларга қуйидаги имкониятлар яратилди: ✈️ ҳисобот ойи бошига қадар 15 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга ошириш; ✈️ қолган тўловларни ой давомида амалга ошириш; ✈️ қарздорлик сабабли тармоқдан узилиб қолиш ҳолатлари қоидаларни бузиш ҳолати сифатида баҳоланмаслиги белгиланди. ✈️ Шунингдек, табиий газдан фойдаланувчи иссиқхона хўжаликлари учун ҳам алоҳида тўлов тартиби жорий этилди. 🤩 Унга кўра, ҳосил йилининг дастлабки 6 ойи — октябрь-март ойларида етказиб бериладиган табиий газ учун: 🤩 50 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади; 🤩 қолган қисми ой якунига қадар тўланади; 🤩 кейинги ойлардан бошлаб эса 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. 📑 Мазкур тартиб аввалги ойда қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига нисбатан қўлланилади. ✈️ Шу тариқа, киритилган ўзгартиришлар истеъмолчилар учун ортиқча тўловларни бартараф этиш, тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. ➡️ Фармон билан танишиш Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K25 Sep 10:0014 Nov 00:161.3K25 Sep 10:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,280 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
25 Sep 2026, 10:000
14 Nov 2026, 00:161.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.