Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинари ва давра суҳбатлари ташкил этилди. 📍 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ёш хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлиги, истеъмолчилик маданиятини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилди. Учрашувларда иштирокчиларга электрон савдо, реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги истеъмолчилар ҳуқуқлари, шартнома тузишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни танлаш, товар ва хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. 📍 БУХОРО ВИЛОЯТИ Пешку туманидаги «Янги бозор», «Ибн Сино» ва «Боғимусо» маҳалла фуқаролар йиғинларида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий билими ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди. Тадбирларда маҳалла фаоллари ва аҳоли вакилларига савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, шартномавий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, кредит ва молиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. 📍 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда Қувасой шаҳридаги «Мўян» ва «Боғбон», Тошлоқ туманидаги «Истиқлол» ва «Арабмозор», Фарғона шаҳридаги «Беруний» ҳамда Фарғона туманидаги «Оқбилол» маҳалла фуқаролар йиғинларида семинарлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Учрашувларда аҳолига товар ва хизматларни танлаш, шартнома шартларини ўрганиш, тўлов ҳужжатларини сақлаш, оилавий бюджетни режалаштириш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда мурожаат қилиш тартиби бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, «Оқбилол» маҳалласида онлайн савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Интернет орқали харид қилишда сотувчи ҳақидаги маълумотларни текшириш, номаълум шахсларга шошилиб олдиндан пул ўтказмаслик, тўлов ҳужжатлари ва ёзишмаларни сақлаш зарурлиги тушунтирилди. 📍 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрининг «Амир Темур», «Бобур» ва «Дўстлик», Ғаллаорол туманининг «Бахт» ва «Сарбозор», Шароф Рашидов туманининг «Яхтанлик» ва «Тошкентлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун «Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Тадбирларда, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга шартнома тузишда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш, молиявий мажбуриятларни тўғри баҳолаш ҳамда оилавий бюджетни оқилона тақсимлаш бўйича амалий тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. 🔍 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K22 Sep 10:3014 Nov 00:161.2K22 Sep 10:30: 0 views14 Nov 00:16: 1,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
22 Sep 2026, 10:300
14 Nov 2026, 00:161.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.