Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда ✈️ Ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 баробарга кўпайиб, 300 дан ортиқни ташкил этди. 🪪 Мурожаатларда: ➡️ рейсларнинг бир неча соатга кечикиши; ➡️ йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги; ➡️ сифатсиз хизмат кўрсатилиши; ➡️ кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган. ♻️ Таҳлилларга кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти, маблағи ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. ✈️ Қўмита маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда. 🤩 Юқоридагиларга кўра, авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришларини, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги ўз таклиф ва эътирозлари юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат этишларини сўраймиз. #истеъмолчи_ҳуқуқи #авиарейс #компенсация Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube