🇸🇰 Сирдарёда бошланган танлов — хорижда ишлаш учун янги имкониятлар! Гулистон шаҳрида Словакиянинг STAVEX Slovakia ва SYNERGIE Slovakia компаниялари вакиллари иштирокида 80 га яқин қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокида танлов ўтказилди. Номзодлар ташқи иссиқлик изоляцияси ва кафель териш йўналишларида ўз касбий маҳоратларини амалий имтиҳон орқали намойиш этди. Иш берувчилар дастлаб 20 нафар мутахассисга эҳтиёж билдирган бўлса, иштирокчиларнинг тайёргарлигини юқори баҳолаб, иш ўринлари сонини ошириш масаласини кўриб чиқишларини маълум қилди. ✈️ Дастлабки келишувларга кўра, авиачипта, виза, турар жой ва овқатланиш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши назарда тутилган. 📍 Танловлар фақат Сирдарёда эмас! Жорий йил 26–30 октябрь кунлари ҳам республикамизнинг турли ҳудудларида Россия, Беларусь, Болгария, Сербия ва Туркия иш берувчилари иштирокида бўш иш ўринларига номзодларни саралаш тадбирлари ўтказилмоқда. 👉 Танловлар графиги 👈 Имкониятни кутманг — касбингиз ва маҳоратингиз билан ундан фойдаланинг! |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|