🇺🇿🇭🇷 Хорватия иш берувчиларига қурилиш бригадалари ва малакали мутахассислар керак 100–200 нафар фуқаро учун пилот дастур, қурилиш бригадаларини жалб этиш ва Загребда ваколатхона очиш — Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватия элчиси Рефик Шабанович (қароргоҳи Остона шаҳрида) билан учрашувида шу масалалар муҳокама қилинди. Яқинда Хорватияга амалга оширилган ташрифдаги келишувларни аниқ иш ўринларига айлантириш — мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Хорватиянинг қурилиш компаниялари электромонтаж, фасад ва пардозлаш ишларига ихтисослашган ўзбекистонлик бригадаларни жалб этишга қизиқиш билдирган. 🤝 Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда 10–30 та Хорватия компанияси иштирокида бизнес-форум ўтказиш ҳамда туризм, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва мавсумий бандлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 📊 Ҳозир Хорватияда 5,5 мингга яқин юртдошимиз ишламоқда. Элчининг таъкидлашича, иш берувчилар уларнинг касбий маҳорати ва меҳнатга муносабатини ижобий баҳоламоқда. Жумладан, 40 нафарга яқин ҳамюртимиз ишлаётган Radnik d.d. компанияси яна мутахассислар жалб этишга қизиқиш билдирган. 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|