🇺🇿 Ўзбекистоннинг меҳнат мобиллиги тажрибаси ЕХҲТ Парламент ассамблеяси томонидан юқори баҳоланди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси раиси Pere Joan Pons Sampyetro бошчилигидаги делегация Миграция агентлиги ҳамда «Интил» халқаро тил ва касбларга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди. 🤝 Ташрифдан кўзланган мақсад — Ўзбекистонда хавфсиз ва қонуний меҳнат мобиллигини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш. Делегацияга «касб + тил» тамойили асосида хорижий иш берувчилар буюртмасига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш, замонавий ўқув инфратузилмаси, мақсадли танлов ва касбий тайёргарлик тизими тақдим этилди. 🌍 Делегация аъзолари Ўзбекистон тажрибасини ижобий баҳолаб, ушбу модел бошқа давлатлар учун ҳам амалий намуна бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкиллаштирилган меҳнат мобиллиги моделини ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг келгуси йиғилишларидан бирида тақдим этиш ва мазкур тажриба билан Европа парламентлари вакилларини таништириш нияти билдирилди. Мазкур ташриф Ўзбекистон тажрибасини халқаро майдонда илгари суриш, Европа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. 🔗Батафсил 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|