850 МИНГ ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди. 💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича: — 817 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, — жами 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди. Давлатлар кесимида: 🇷🇺 Россия Федерациясида -- 533 та холат; 🇹🇷 Туркияда - 155 та холат; 🇰🇷 Корея - 92 та холат; 🌎 Бошқа давлатларда - 37 та холат. 🪪 532 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди. Давлатлар кесимида: 🇷🇺 Россия Федерациясида - 331 та холат; 🇹🇷 Туркияда - 185 та холат; 🇰🇿 Қозоғистонда - 11 та холат; 🌎Кореяда - 5 та холат. 🆘 Хорижда ишлаш даврингизда қийин вазиятга тушдингизми? Муаммо билан ёлғиз қолманг! 📞 1282 📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 мурожаатлар учун. |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|