🇺🇿🇯🇵 Япония бозорига янги йўналиш: ҳайдовчилардан IT мутахассисларигача Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати, Ямагата университети ва япон компаниялари вакиллари билан учрашди. 🤝 Музокараларда япон иш берувчилари учун ҳайдовчилар, муҳандислар, техник ва IT мутахассисларини Ўзбекистонда тайёрлаш ва ишга жойлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. 🔹 Янги ёндашув: Япония компаниялари ўзларига зарур мутахассисларга қўйиладиган талабларни белгилайди, Миграция агентлиги эса номзодларни танлаш, япон тили ва касбга мақсадли тайёрлаш учун шароит яратади. 🚛 Шунингдек, Тошкент вилоятида Япониянинг йўл шароитларига мослаштирилган, ўнг рулли юк автомобилларида ҳайдовчиларни амалий тайёрлаш имкониятлари тақдим этилди. Япониянинг MSI компанияси IT мутахассисларини, Abe Engineering эса муҳандис-техник кадрларни жалб қилишга қизиқиш билдирди. 📌 Учрашув якунида Ямагата компанияларининг кадрларга эҳтиёжини аниқлаш, устувор касблар бўйича қўшма тайёрлов дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2027 йилда Ямагатада Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти тақдимотини ўтказиш юзасидан кейинги қадамлар келишиб олинди. 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|