Migratsiya agentligi

@uzmigration · Uzbek · active

Subscribers 87.8K Subscribers, last 30 days: 87.8K → 87.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 37.9%33.3K avg views
Posting 2.8/day last 11 hours ago
Reactions per 1K views 1.9 ❤ 👍 🔥

🇭🇷 Хорватия иш берувчилари Ўзбекистонга келиб, мутахассисларни танлашга тайёр Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватияга ташрифи доирасида мамлакат Савдо-саноат палатаси (HGK), Иш берувчилар ассоциацияси (HUP) ҳамда маҳаллий иш берувчилар билан музокаралар ўтказилди. Таклиф этилаётган тизимга кўра, Хорватия иш берувчиларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи Миграция агентлигига тақдим этилади, номзодлар эса Ўзбекистонда касб ва тил бўйича тайёрланиб, иш берувчилар иштирокида сараланади. Давлатлараро механизм орқали танланган номзодлар учун ишлаш ва яшаш рухсатномаларини расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда. Айни пайтда қурилиш, пайвандчилик ва транспорт йўналишларида дастлабки амалий ишлар бошланиши режалаштирилган. Номзодлар аввал онлайн суҳбатдан, кейин эса хорватиялик иш берувчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида амалий касбий синовдан ўтиши назарда тутилмоқда. Хорватия томони маълумотига кўра, қурилиш соҳасида бошланғич иш ҳақи 1 300–1 400 евро атрофида, тасдиқланган малакага эга мутахассисларда эса юқорироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, туризм, меҳмонхона-ресторан хизмати, тиббиёт ва савдо соҳаларида ҳам кадрларга эҳтиёж юқори экани билдирилди. 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|

Views over time

010K20K30K18 Oct 05:2112 Nov 06:5430.5K18 Oct 05:21: 0 views12 Nov 06:54: 30,500 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Oct 2026, 05:210
12 Nov 2026, 06:5430.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)