РАСМИЙ МУНОСАБАТ 2026 йил 16 октябрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Сенной бозори ва унга туташ ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув тадбирлари ўтказилган. Мавжуд маълумотларга кўра, тадбирлар давомида хорижий фуқароларнинг Россияда бўлиши ва меҳнат фаолиятини амалга оширишига оид ҳужжатлари текширилган. Шунингдек, Россия фуқаролигини олган шахсларнинг ҳарбий ҳисобга қўйилгани ҳам ўрганилган. Текширув вақтида бозор ҳудудидан чиқиш вақтинча чекланган. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб, юртдошларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари аниқланса, уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилади. ☎️ Ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёж сезган юртдошларимиз Миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ишонч телефонига: +74958034000 ёки телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot га 24/7 мурожаат қилишлари мумкин. ✍️ Эслатма: Юртдошларимизни хорижда бўлиш ва ишлаш даврида ўша давлатнинг миграция қонунчилигига риоя этишга чақирамиз. @uzmigration