🇪🇪 Пайвандчилик таълимига рақамли технологиялар — Эстония тажрибаси асосида Миграция агентлиги ва «Welding Hub Estonia» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мақсад —пайвандчиларнинг касбий кўникмаларини замонавий талабларга мос ривожлантириш ва ўқитишга инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган. 📍 Келишув доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 1-сонли техникумда Эстониянинг e-TÖÖ рақамли таълим технологиясини синов тариқасида қўллаш режалаштирилган. Бу ташаббус малакали, халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади. 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|