🇷🇺🇰🇿🇺🇦Россия Украина Қуролли Кучларининг Каспий қувур линияси консорциуми (КҚК) объектларига бир неча бор зарба бериши ортидан Қозоғистон билан Каспий қувур линияси консорциуми (КҚК)нинг жисмоний хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилмоқда — Россия ТИВ МДҲ давлатлари бўйича учинчи департаменти директори Александр Стерник «КҚК объектлари, жумладан, Новороссийскдаги денгиз терминалининг жисмоний хавфсизлигини таъминлаш масаласи Қозоғистонлик ҳамкорлар билан мунтазам равишда муҳокама қилинади, улар консорциум объектларига қарши террорчилик ҳужумларидан жуда хавотирда. КҚКнинг Ғарбдаги акциядорлари билан алоқалар орқали қувур линияси фаолиятини таъминлаш бўйича биргаликда чоралар кўряпмиз», — деди у. Унинг сўзларига кўра, КҚК фаолиятидаги узилишлар жаҳон бозорига энергия ресурслари етказиб бериш барқарорлигига сезиларли зарар етказади ва бутун дунё бўйлаб ёқилғи нархларининг ошишига сабаб бўлиши мумкин. «Бироқ 2025 йил февраль ойидан бери КҚК объектлари ва Қозоғистон нефтини ташиётган танкерлар мунтазам равишда дрон зарбаларига учраб келмоқда. Жорий йилдаёқ саккизта ҳужум амалга оширилди. Бу ҳолатларнинг барчасида Ғарбдаги қабул қилувчиларга мўлжалланган хомашё ташилаётганига қарамай. Кўплаб хорижий етакчиларнинг «дрон» ҳужумларининг назоратсиз авж олишидан хавотир билдириши табиий», — таъкидлади Стерник. 😳 Қозоғистон-чи? Ҳа, тўғри, хавотир билдирди. Ва Украина элчисига норозилик ҳам билдирди. Аскарларини МХОга юбориб, террорчилик УГИЛини тугатишга ёрдам бериши ҳам мумкин эди☝️ #геосиёсат #Россия #Қозоғистон #Украина #КҚК @turoneksress