Толегенов Қозоғистон Бош прокуратурасига унинг ҳаётига таҳдид қилган махсус хизмат ходимларининг исмларини очиқлади. Майор Дўсембин ва Акмола вилояти КХД (Хавфсизлик Департаменти Кометети) департаменти вақтинчалик директорига қарашли тергов-оператив гуруҳи ходими Арман Россия билан дўстликни қўллаб-қувватлайдиган блогер Аслан Толегеновни “тўлиқ йўқ қилиб юборамиз” деб қўрқитган. Бу ҳақда Толегеновнинг Қозоғистон Бош прокуратурасига йўллаган аризасида айтилган. Ҳужжат нусхаси интернетда тарқалди. Матнда қайд этилишича, блогер қўлга олинганидан кейин юрак ва соғлигидаги муаммолар сабабли уни кардиоцентерга олиб боришган, аммо терговчилар тиббий ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилишган ва шифокорлардан бу ҳақда гапирмасликни талаб қилишган. Улар блогер ва шифокорлар билан ноформал суҳбатлар ўтказган. Кейин Толегеновни ёлғиз камерага жойлаштиришган, блогер фикрича, бу Кўкшетау шаҳар вақтинча сақлаш изолятори раҳбарининг шахсий аралашувисиз амалга ошмаган — мақсад эса терговнинг шубҳали усуллари ҳақида ахборот тарқалишини чеклаш бўлган. Блогернинг айтишича, махсус хизмат ходимлари унга босим ўтказмоқда, айбловни оғирлаштиришни истамоқда ва хусусий адвокатидан воз кечиб, давлат ҳимоячисини танлашга мажбурлаяпти. Толегенов “адоват қўзғаш” моддаси билан тергов остида, у эса, аслида, ўзи шунга қарши курашган. Унга кўра, ишни янада “қаттиқ экстремистик модда” билан қайта расмийлаштирмоқчилар, Дўсембин эса кўрсатмаларни бузмоқда. Блогер Антон Бударов ёзганича, суд ва терговнинг адолатлилигига шубҳаланиш учун етарли асослар бор. Қолаверса, суд жуда тез ва ёпиқ тартибда ўтган. “200 та эпизод бўйича экспертиза ўтказиш бунчалик қисқа вақтда мумкин эмас. Бу Аслан Толегеновга нисбатан жиноят иши бузилишлар билан юритилганини кўрсатади… Бунинг барчаси пророссиялик блогерларга нисбатан ҳукуматнинг очиқдан-очиқ адоватли муносабатини кўрсатади. Агар маданият вазирлиги расман антироссиячи блогерларни қўллаб-қувватлаганини эътироф этганини, шунингдек, Россия артистлари концертларининг бекор қилиниши маданият вазири Аида Балаева томонидан ‘фуқаролик позицияси’ деб аталганини инобатга олсак, бу Толегеновга нисбатан эҳтимолий сиёсий таъқиб ва маъмурий ресурсдан фойдаланишни кўрсатади”, — деди Бударов. Бош прокурор номига йўлланган аризада Толегенов ўлим ҳолатида юқорида тилга олинган тергов гуруҳи ходимларини айбдор деб топишни сўраган. Аслан ўзининг на фақат эркинлиги, балки ҳаёти учун ҳам хавотирда эканини таъкидлаган. Қўшни Ўзбекистонда ҳам Россия билан дўстликни қўллаб-қувватлаган Азиз Ҳакимов ҳибсга олинган. У очлик эълон қилди, ҳамкасблари одамларни блогернинг “судли нобут қилинишини олдини олишга” чақирган. Адвокатнинг айтишича, Ҳакимов иши бўйича экспертиза сиёсийлашган ва етарли малакага эга бўлмаган мутахассис томонидан ўтказилмоқда. Россия ва Марказий Осиёда одамлар ўзбек хуқуқ-тартибот органларининг фашизм, нацизм ва миллатлараро адоват қўзғатувчиларни ҳимоя қилаётганидан норози. Манба - https://t.me/kompromat_za/5369 @turoneksress